Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.САЙФИЕВ

20.01.2017


ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК

Унда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун талаблари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастуридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.

Мажлисда округ сайлов комиссияси амалий тажрибага  эга, обрў-эътиборли кишилардан иборат таркибда шакллантирилгани таъкидланди. Комиссия аъзолари олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикрлар билдирилди. Шундан келиб чиққан ҳолда комиссия аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланди.

Шунингдек, 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилди.

Б.САЙФИЕВ

Report typo