Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

10.11.2020


Прокурорга мурожаат қилган фуқаро янги уйли бўлди

Кейинги йилларда халқ билан мулоқотни таъминлаш мақсадида турли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул мансабдорларининг сайёр қабуллари мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Албатта, бундай тадбирга келиб, мушкули осон бўлганлар кўп, бироқ айрим қабуллар номига, аллақандай ҳужжатларни тўлдириш учун эканлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Бунинг натижасида эса ҳаётда турли қийинчиликларга дуч келган фуқароларда амалдорларга ишончсизлик туғилиши шубҳасиз.

Аслида одам тўплаб, муаммони ҳал этиб беришга келган масъул ваъдасида туриши, билдирилган ишончни оқлаши керак.

Шу йилнинг 17 сентябрь куни вилоят прокурори Э.Таджиев томонидан фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Қарши туманида сайёр қабул ўтказиларкан, Кожор маҳалласида яшовчи Э.Абдуллаева уй-жойга муҳтожлиги бўйича мурожаат қилганди.

Бу бўйича берилган топшириқларга асосан қишлоқда 3 хонали уй қурилиб, тайёр ҳолда фуқарога топширилди. Янги хонадонга зарур жиҳозлар ҳам келтирилди. Мазкур оила ижтимоий ҳимояга муҳтож эканидан келиб чиқиб, ўзини тиклаб олиши ҳамда  қизининг бандлигини таъминлаш мақсадида алоҳида хонада тикувчилик учун шароитлар яратиб берилди.

Ушбу хайрли ишдан тадбиркорлик субъектлари, аҳоли вакиллари ҳам четда турмаганини айтиш ўринли.

Report typo