Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.06.2020


ПУЛ ОДАМДАН АЗИЗ БЎЛДИМИ?

Жиноятга жазо муқаррар

Шу йилнинг 27 апрель куни фуқаро Э.С. Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” савдо мажмуасидаги дўкон ходими А.Л.дан “REDMI 8A” русумли уяли телефон аппаратини 1 миллион 600 минг сўмга сотиб олади.

16 июнь куни эса тўланмай қолган 250 минг сўм қарзини бериш мақсадида дўконга келганида сотувчи унга 300 минг сўм бериши кераклигини айтади ва ўртада жанжал юзага келади. Сўнг сотувчи дўкон ташқарисига чиқиб, Э.С.нинг юзи ва бош қисмига бир неча марта уриши натижасида у ерга боши билан йиқилади. Туман тиббиёт бирлашмасида унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан тан жароҳатлари натижасида вафот этади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

 

Report typo