Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Рўмол ўрамаган аёллар сабаб юздан ортиқ дўкон ва ресторанлар муҳрланди

20.04.2023


Рўмол ўрамаган аёллар сабаб юздан ортиқ дўкон ва ресторанлар муҳрланди

Эрон полицияси мамлакат ҳукумати аёлларнинг рўмол ўраш бўйича қонуний мажбуриятларини бажармагани сабабли бир кунда 150 дан ортиқ корхонани ёпганини маълум қилди. Бу ҳақда Khaleej Times манбаси хабар тарқатган.

Қайд этилишича, полиция кузатув камералари ва юзни таниш технологияларидан фойдаланган ҳолда қунунбузар аёлларга қарши кураш режаси амалга оширилиши ҳақида эълон қилган.  

"Афсуски, полиция аввалги огоҳлантиришларга амал қилмагани учун 137 дўкон, 18 ресторан ва бир қанча қабулхоналарни муҳрлашига тўғри келди", деган идоранинг расмий вакили Саид Мунтазер.

Манба маълумотларига кўра, автомобиль ҳайдовчилари ҳам аёл йўловчиларнинг қонун бузиши юзасидан матнли хабар асосида огоҳлантирилган. Қайта қонунбузарлик ҳолатида машина мусодара қилинади.

Report typo