Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.01.2021


Рауль Зиданга ўринбосар сифатида кўрилаяпти

Агар Зайниддин Зидан "Реал" бош мураббийлигидан кетса, унинг ўрнини қироллик клубининг собиқ ўйинчиси Рауль Гонсалес эгаллаши кутилаяпти.

 "As" нашри хабарига кўра, "Реал" бош мураббийлигига ўтишда мадридликларнинг собиқ ҳужумчисига Маурисио Почеттино рақобатчи бўлиши мумкин. Аммо ушбу аргентиналик мутахассис 2 январда Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби раҳбарияти билан жамоани бошқариш борасида шартнома имзолаб бўлди.

Ҳозирда 43 ёшли Рауль қаймоқ ранглиларнинг иккинчи жамоасини бошқариб келаяпти. Жамоа унинг қўл остида ўтган мавсумда UEFA ёшлар лигасида ғолиб чиққанди.

Испаниялик мутахассиснинг ўзи ҳам аслида "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб таркибида 1994 йилдан 2010 йилга қадар тўп сурган ва олти марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Икки марта UEFA чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Жамоада маълум вақт Зидан билан бирга ўйнаган ҳам.

 

Report typo