Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

10.12.2019


САЙЛОВ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

22 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари депутатлигига сайлов куни

Конституция ва Сайлов кодексига мувофиқ, фуқароларимиз 18 ёшдан сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Сайлов куни 21 ёшга тўлган фуқаролар маҳаллий Кенгашларга, 25 ёшдан эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланиши мумкин.

* * *

Бу йилги сайловларда 20,6 миллионга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда. Улардан 2 миллиондан ортиқ йигит-қиз биринчи марта сайловда иштирок этади. Қашқадарёда эса овоз бериш жараёнларида қатнашиши кўзда тутилган 1 миллион 939 мингдан зиёд кишининг   213 минг 322 нафари сайловда биринчи маротаба қатнашадиган ёшлардир.

* * *

Овоз бериш вақти ва жойи ҳақида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

* * *

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8:00 дан 20:00 гача овоз бериш мумкин.

* * *

Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Сайловчи     участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

* * *

Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, сайловчи шахси,  фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

* * *

Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса, сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш йўли билан) лозим ва алоҳида сақланади.

* * *

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

* * *

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса, сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

Манбалар асосида Н.ХЎЖАЕВ тайёрлади.

Report typo