Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 январь, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

03.12.2021


Сайловда марҳум сиёсатчи ғолиб чиқди

Ҳиндистоннинг Биҳар штатидаги қишлоқда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи раҳбарлигига ўтказилган сайловда аввалроқ вафот этган сиёсатчи ғолиб чиқди. Ерлик аҳоли марҳумнинг сўнгги истагини бажариш учун унинг номзодини ёқлаб овоз беришга қарор қилган, дея хабар беради маҳаллий NDTV телеканали.

Манба маълумотларига кўра, сайлов натижалари эълон қилинадиган куни масъуллар унда ғолиб чиққан номзод - Сохан Мурмуни ҳеч қаердан топишолмайди. Кейин аниқлашса, у 18 кун аввал вафот этган экан.

Оила аъзоларининг айтишича, сайловда ғолиб чиқиш марҳумнинг сўнгги истаги бўлган. Қишлоқдошлари унинг охирги хоҳишини ҳурматлаб, Сохан Мурму номзодига овоз берган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари эса энди қайтадан янги сайлов ўтказишга тўғри келишини маълум қилган. 

Report typo