Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.АБДУЛЛАЕВА.

23.02.2017


САЛОМАТЛИК СПАРТАКИАДАСИ

Унда тумандаги 6 та касб-ҳунар коллежида фаолият юритаётган педагог кадрлардан иборат 200 нафарга яқин ҳаваскор спортчилар ўзаро беллашдилар. Спортнинг мини-футбол, волейбол, шахмат-шашка, стол тенниси,  армспорт, арқон тортиш, енгил атлетика каби турларида ўзаро куч синашган жамоалар ва якка иштирокчилар жисмоний тайёргарлиги, маҳорат ва эпчиллигини намойиш этди.

- Спорт мусобақаларини ўтказиш кейинги йилларда туманимизда яхши анъанага айланган, - дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чироқчи туман кенгаши раиси Абдураим Хайдаволов. – Энг асосийси, таълим ходимлари ҳар йили спартакиадага ўзига хос тайёргарлик билан   келишаяпти ва юқори натижа кўрсатишга интилишаяпти. Бу эса уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга ундамоқда.

Спартакиада мини-футбол бўйича  Чироқчи иқтисодиёт коллежи жамоаси юқори ўринга сазовор бўлган бўлса, волейбол турида Чироқчи спорт-педагогика коллежи жамоаси ғолибликка эришди. Шахмат бўйича ўтган мусобақаларда аёллар ўртасида маиший хизмат кўрсатиш коллежи вакиллари, эркаклар ўртасида эса Чияли иқтисодиёт коллежи вакиллари ғолибликни қўлга киритди. Шашка беллашувларида аёллар ўртасида Чияли иқтисодиёт коллежи хотин-қизлари ҳамда эркаклар ўртасида Чироқчи саноат коллежи вакиллари биринчи ўринларга сазовор бўлишди. Стол тенниси мусобақалари ҳам муросасиз баҳсларга бой бўлди, унда аёллар ўртасида Чироқчи спорт-педагогика коллежи, эркаклар орасида эса туман иқтисодиёт коллежи ҳаваскор спортчилари чемпион бўлди.

Ғолиблар тадбир ташкилотчиларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Х.АБДУЛЛАЕВА.

Report typo