Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

20.04.2017


“САРҲАД” ЖАМОАСИ – ҒОЛИБ

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашлари, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 14 жамоа иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақадан кўзланган мақсад ёшлар онгида ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, мардлик, жасорат, қатъият каби фазилатларни шакллантириш, уларни Қуролли кучлар сафида хизматга ва олий ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга тайёрлашдан иборат.

Мусобақа иштирокчилари мерганлик, кросс, турникда тортилиш, граната улоқтириш, тўсиқли йўлаклардан ўтиш, жой топографияси каби ҳарбий-спорт ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий тайёргарлик, ҳарбий варақалар, альбом ва шартли белгилар кўриги, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асаридан олган билимлари бўйича баҳслашишди.

Якуний кўрсаткичларга биноан барча шартларда юқори натижага эришган Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги “Нуристон” академик лицейининг “Сарҳад” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Китоб туманининг “Қалқон” жамоасига насиб этди. Ғузор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг “Қалқон” жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар диплом ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қайд этиш керакки, мусобақанинг республика босқичи жорий йилнинг май ойида Жиззах вилоятида ўтказилади. Унда “Сарҳад” жамоаси иштирок этади.

Азизбек НОРОВ

Суратларда: мусобақадан лавҳалар.

Ж.НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.

Report typo