Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

19.11.2019


САРБАЛАНД ҲИЛПИРА, ЮРТИМ БАЙРОҒИ!

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари - байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 5-модда.

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тасдиқланган кун вилоятимизда ҳам кенг нишонланди.

Қарши шаҳрида дастлаб отлиқлар паради ва веломарафон ташкил этилди. Вилоят ҳокимлиги олдидан старт олган иштирокчиларни мусиқали драма театри ёнидаги хиёбонда кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Ҳокимият ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, ижодкорлар, талаба-ёшлар жам бўлган майдонда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова сўзга чиқиб, давлат байроғининг куч-қудратимиз, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилаётгани, буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек ардоқлаганини эътироф этишди.

Ёш рассомлар ижод намуналари акс этган кўргазма ва ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги куй-қўшиқларда ҳам миллий байроғимиз тараннум этилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo