Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 июнь, чоршанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

21.01.2020


СЕНАТ АЪЗОЛАРИ САЙЛАНДИ

17 январь куни халқ депутатлари Қашқадарё вилояти, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига битта - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига вилоятдан аъзоларни сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Депутатлар орасидан шакллантирилган Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Маслаҳат кенгаши томонидан таклиф этилган олти нафар маҳаллий Кенгашлар депутати номзоди овозга қўйилди.

Яширин тарзда ўтган овоз бериш натижаларига кўра, қуйидагилар кейинги беш йил учун Қашқадарёдан Олий Мажлис  Сенати аъзолигига сайланди:

Мирзаев Зойир Тоирович - Қашқадарё вилояти ҳокими

Иркаев Абдурахим Панджиевич - Қарши давлат университети миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси доценти

Шамсиев Шермат Жўрақулович - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" масъулияти чекланган жамияти директори

Курбанов Илхам Узакович - "Аму-Қашқадарё" ИТХБ бошлиғи

Фозилов Хуршид Ғайратович - Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори

Эшматова Феруза Фарходовна - Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро масалалари Қўмитаси раиси ўринбосари

Ўз мухбиримиз

Report typo