Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.07.2020


Шаҳрисабз тумани ҳокими ўзгарди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ўз расмий манбалари орқали маълум қилишича, бугун халқ депутутлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.

Унда ташкилий масала кўрилиб, бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун бугунга қадар туманни бошқариб келган Исроил Аманов ҳоким лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига шу кунга қадар Муборак тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Самад Ҳасанов тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Аманов 2018 йил 20 октябрдан буён ушбу вазифада ишлаб келаётганди.

Report typo