Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Шаҳрисабздаги ҳолат юзасидан ҳоким муовини, ИИБ бошлиғи ўринбосари, маҳалла раиси ва профилактика инспекторига чора кўриладиган бўлди

07.08.2020


Шаҳрисабздаги ҳолат юзасидан ҳоким муовини, ИИБ бошлиғи ўринбосари, маҳалла раиси ва профилактика инспекторига чора кўриладиган бўлди

 Ижтимоий тармоқларда шаҳрисабзлик эркак автомошинасида ўзига қўшиб 3 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборгани ва оиланинг барча аъзоси вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу мудҳиш ҳолатга эр-хотиннинг ўзаро жанжали сабаб бўлган. Шаҳрисабз шаҳрида яшаган Н.С. 30 июль куни турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан ўзига тегишли автомашинада тоғасининг уйидан қайтаётган вақтида автомашинада хотини билан тортишиб қолиб, ўзи ва оила аъзолари устига бензин сепиб ўт қўйган...

 Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят прокуратурасининг расмий билдиришича, ўрганишлар давомида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Раҳмонова, шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Эшмуродов, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Омонов ва ҳудуд профилактика инспектори Ж.Муминов ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани, мазкур оилада содир этилаётган жанжалларнинг туб сабаблари ўрганилмасдан уни бартараф этиш чоралари кўрилмагани аниқланиб, интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида иш қўзғатилди.

Report typo