Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.03.2021


Шарманда қиламан, деб ўзлари мулзамликда қолишди

Чироқчи туманида фуқарони интернет тармоқлари орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилган товламачилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вилоят бошқармасидан хабар беришмоқда.

Маълум бўлишича, департамент Чироқчи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. ва С.А. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ғ.нинг Н. исмли аёл билан ишқий муносабатлари акс этган видеотасвирларни интернет тармоқларида тарқатиш билан қўрқитади. Минг доллар берса, шахсий видеолардан ҳеч ким хабар топмаслигига кафолат беришади.

Шунга кўра, икки шоввоз айтилган пулнинг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ю. ва С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Report typo