Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

10.03.2022


ШОҲСУПАДА – ФАҚАТ НОРВЕГЛАР

Тоғ чанғиси

Россиялик спортчилар халқаро мусобақаларда қатнашишдан мосуво бўлгач, бошқа давлатларнинг атлетлари елкасига офтоб тегиб қолди. Тоғ чанғиси бўйича Жаҳон кубоги беллашувларида дастлабки уч ўринни фақат норвегиялик чанғичилар эгаллагани шундан.

Норвегия пойтахти Осло шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогида 50 километрга классик усулда чанғи учиш баҳсларида эркаклар ўртасида Мартин Левстрем Нюэнгет ғолиб бўлди. Жамоадошлари Сьюр Рете ва Дидрик Тенсет ҳам Мартиннинг ёнидан жой олишди.

Ж.ДЎСТОВ 

Report typo