Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Шу кетишда болалар никоҳларига барҳам бериш учун яна 300 йил керак бўлади

18.05.2023


Шу кетишда болалар никоҳларига барҳам бериш учун яна 300 йил керак бўлади

Бутун дунё бўйлаб болалар никоҳлари сони камаймоқда, бироқ унинг суръати бу амалиёт жорий юз йилликда барҳам топишига умид қилиш мумкин бўлиши учун жуда секин, дея баёнот берган UNICEF.

Ташкилотнинг янги ҳисоботи бундай никоҳлар сони камайганини тасдиқлайди. Аммо ҳужжат муаллифлари бу суръат 2030 йилда дунёда болалар никоҳларига барҳам беришни кўзда тутувчи барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ келишдан жуда йироқ эканлигини ҳам таъкидлаган.

"Яхши янгилик шундан иборатки, бутун дунё бўйлаб болалар никоҳлари сони қисқармоқда", дея тушунтиради ҳисоботнинг етакчи муаллифи Клаудия Каппа.

Унинг хулоса қилишича, охирги ўн йилда болалар никоҳлари сони 23 фоиздан 19 фоизга тушган. Шунга қарамасдан бу, ҳар йили 12 миллион нафардан ортиқ 18 ёшгача бўлган қиз турмушга узатилаётган бир пайтда, 2030 йилда болалар никоҳларига барҳам бериш мақсадларига эришиш учун етарли эмас. Демак, агар ҳеч нарса ўзгармаса, бу амалиётни буткул тугатиш учун бизга яна 300 йилча вақт керак бўлади.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича ҳозир ҳаёт бўлган 640 миллион аёл 18 ёшга тўлгунига қадар эрга теккан, ҳар йили яна 12 миллион нафарча қиз улар сафига қўшилаяпти.

"Болалар никоҳлари турли жойларда турли сабабларга кўра амалга ошаяпти, аммо кўп ҳолларда ёш қизлар учун камбағаллик ва имконияти чекланганлик билан боғлиқ умумийлик бор. Гендер нотенглик, эски одат-анъана, кучсиз қонунлар ва никоҳсиз ҳомиладорликдан қўрқиш ҳам шу сабаблар сирасига киради", дея қўшимча қилган ҳисобот муаллифлари.

Report typo