Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.11.2019


ШУМИ ҲОЗИРЛИК?!

Суратлар сўзлаганда

Қиш қиличини яланғочлаб турибди. Бу йил анча совуқ бўлишини куз изғиринларидан ҳам билса бўлади. Демак, мавсум олдидан етарли ҳозирлик кўриш керак, ёғин-сочинли кунларда "уёқни яма, буёқни бўя" қабилидаги гаплар ярамайди.

Бироқ Муборак шаҳри 1-миттитуманда жойлашган кўп қаватли уйларда мавсумга мана бу суратлардаги каби "тайёргарлик кўришибди". Ҳар қалай айни дамдаги ҳолат шундай.

Чамаси бу ерда "ширкат-пиркат" деган тузилмалар йўқ шекилли, ҳар ким қурби етганича, ўзи билгандай шароит яратиб олган. Аравани ҳамма ўзи томонга тортганда ғилдираклар жойидан жилмаганидек, қишнинг совуғига кўнгил хиралиги аралашмаслиги учун тадорикни бундай кўриб бўлмайди.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo