Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 сентябрь, душанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

09.07.2020


Симоб сотганлар ким?

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Чироқчи тумани бўлими, ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.У. Х.га 625 грамм симоб моддасини 3 минг АҚШ долларга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда human.uz ёзмоқда.

Симоб моддасини муомалага киритган шахсларни аниқлаш мақсадида Ш.У.нинг кўрсатувларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, Қарши туманида яшовчи таниши Х.Б. Ш.У.га яна 50 грамм симоб моддасини 900 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, Ш.У. ва Х.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Унинг қўлланиш соҳалари жуда кўп: оддий термометрлардан тортиб металлургия ва кимё саноатигача.

Report typo