Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 январь, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

26.11.2021


Собиқ президент аксилкоррупция қўмитасига сўроққа чақирилди

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян тадбиркор Сильва Амбарцумян кўрсатмасига асосан айбланувчи сифатида сўроқ қилиш учун коррупцияга қарши кураш қўмитасига чақирилди.

"Ҳозиргина аксилкоррупция қўмитаси раҳбари Мушегяндан мамлакатнинг иккинчи президенти Саргсян айбланувчи сифатида сўроққа чақирилгани хабарини олдим. Кулгили томони шундаки, тадбиркор аёлнинг собиқ президентга пора берганига оид кўрсатмаси ўрганиб чиқилганидан сўнг орадан уч ярим йил ўтиб, шу қарорга келишибди", дея хабар беради Серж Саргсяннинг адвокати Амрам Макинян Facebook ижтимоий тармоғи орқали.

Унинг сўзларига кўра, Саргсян бундан икки йил олдин порахўрлик ҳақидаги иш бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган эди. Бугунги кунгача эса ҳеч қандай янги ҳолат пайдо бўлгани йўқ.

Амбарцумян яна бир собиқ президент - Роберт Кочарян иши бўйича олиб борилган ҳаракатларда ҳам кўзга ташланади. Тадбиркор аёл унга қарши берган шикоят асосида собиқ президент Амбарцумянга тегишли компанияга ёрдам бериш учун мансаб ваколатларидан фойдаланганликда айбланган.  Тергов органи талқини бўйича, тадбиркор аёл гўёки Кочарянга 3 миллион доллар миқдорида пора берган. Президент администрацияси собиқ раҳбари Армен Геворгян 1 миллион доллар пора олганликда айбланган. Кочарян эса Амбарцумянни туҳматда айблаб, уни судга берган.

Апрель ойи бошида Ереван суди Кочарянга нисбатан "конституцион тузумни ағдариш" моддаси бўйича юритилган жиноий таъқибни тўхтатган. Бироқ гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилмаган ва бунинг учун белгиланган 4 миллион доллардан ортиқроқ сумма миқдори ўзгаришсиз қолган.

Report typo