Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

МИРЖАҲОН

13.11.2017


СОFЛОМ АВЛОД - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Сўнгги вақтда мамлакатимиздаги туғруқхоналар, чақалоқлар бўлимлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўрилаётгани фикримизнинг исботи. Биргина мисол. Жорий йилда Касби тумани тиббиёт бирлашмаси чақалоқлар бўлими бутунлай қайта таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этган, энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Қурилиш ишларига 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарф этилди. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари буткул янгиланди. Бир сўз билан айтганда, ушбу муассасада тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланишига кенг шароит ҳозирланди.

- Албатта, бу ҳукуматимиз томонидан соҳа равнақига берилаётган    юксак эътибор намунасидир, - дейди бўлим неонатолог шифокори, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони соҳибаси Саодат Каримова. - Бундай ўзгаришлар гўдакларнинг соғлом туғилиши, она ва бола парвариши юқори даражада таъминланишига имкон бераяпти. Биз, тиббиёт ходимлари ҳам эндиликда энг сўнгги технологиялардан фойдаланиб, бор маҳоратимизни кўрсатиб, эътибордан руҳланиб, шарафли бурчимизни адо этаётганимиздан мамнунмиз.

 

МИРЖАҲОН

Report typo