Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

26.12.2016


SOHIBQIRON.UZ – ЭНГ ЯХШИ САЙТЛАР ҚАТОРИДА

 

Дастурчи Интернет тармоғида миллий сегментни ривожлантириш борасида изланишлар олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу лойиҳада “Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати, тарихи ҳамда истиқлол ғоялари ва маънавий қадриятлари акс этган энг яхши сайт”  номинациясида ғолибликка муносиб кўрилди.

Маълумки, буюк бобомиз таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб яратилган мазкур сайтга Амир Темур шахси, унинг саркарда сифатидаги фаолияти, бунёдкорлик ишлари, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, қолаверса, у ҳақида айтилган турли ривоятларгача алоҳида-алоҳида тартибланган тарзда жойлаштириб борилмоқда.

- Танловда энг аввало сайтдаги маълумотларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги, замонавий техник имкониятлари, дизайни, бир сўз билан айтганда, муштарийлар, қизиқувчилар талабига қанчалик даражада жавоб беришига алоҳида эътибор қаратилди, - дейди Бекзод Очилов. - Sohibqiron.uz сайти ишга туширилганидан буён жуда кўп маълумотларни қамраб олди. Унда улуғ бобокалонимиз фаолиятига оид фото ва видеолавҳалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, веб-саҳифадаги маълумотлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим қилинаяпти.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo