Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 август, жума. 2020 йил                         Махсус версия RU

20.02.2017


СПОРТЧИ ОИЛАЛАР БЕЛЛАШДИ

Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини янада мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, ҳарбий оилалар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўплаб турли спорт мусобақалари ташкил этилаётгани кутилган самарани бермоқда. Зеро, соғлом ва баркамол авлод соғлом ҳамда аҳил оиланинг мевасидир. Спорт эса ана шундай оилаларни қарор топтиришда муҳим ўрин тутади.

Мусобақада беш ҳарбий оила аъзолари олти шарт бўйича ўзаро беллашди. Марафон тарзидаги шартларда иштирокчи жамоаларнинг эпчиллиги, ҳамжиҳатлиги ва жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтди. Шу билан бирга, уларнинг спортга нечоғлик ошно тутингани ҳам яққол намоён бўлди. Баҳслар қизиқарли ва кўтаринки руҳда кечди.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

Азизбек НОРОВ

Cобир НАРЗИЕВ  олган сурат.

Report typo