Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • ССБ даъво асоссиз эканини айтмоқда, аммо беморлар тўйхона, гўзаллик салони ва компьютер марказида даволанаётгани рост-ку!

07.07.2020


ССБ даъво асоссиз эканини айтмоқда, аммо беморлар тўйхона, гўзаллик салони ва компьютер марказида даволанаётгани рост-ку!

Муносабат

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган “Кўчада қолган тиббиёт: Қалқамада чақалоқлар кўчада туғилмоқда” сарлавҳали танқидий мақола ҳамда “Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастурида намойиш этилган шу мавзуга доир лавҳа юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди:

Муаммо вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбарлари томонидан ўрганилди.

Қайд этилишича, Чироқчидаги Қалқама шифохонаси 25 ўринли бўлиб, туман тиббиёт бирлашмаси филиали ҳисобланади. 2019 йилда маҳаллий молиялаштириш дастури асосида умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 687 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган эди. Пудратчи “Маржона муҳандис” МЧЖ томонидан 1 миллиард 669 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Шундан 760 миллион сўм молиялаштирилган. 2019 йилнинг ноябрь ойида молиялаштириш тўхтаб қолганлиги сабабли қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам якунига етказилмасдан қолган.

Шу сабабли мазкур муассасанинг тиббиёт ходимлари ҳудуддаги бошқа бинода фаолият кўрсатиб келган. Аниқланишича, “Қалқамада чақалоқлар кўчада туғилмоқда” деган даъво асоссиз, ҳудуддаги ҳомиладор аёллар туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан жиддий назоратга олиниб, барча туғруқ жараёнлари туман марказидаги туғруқхонада ташкил этилган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов ва вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси Абдисамат Нормўминов мазкур шифохонага келиб, тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашишди. Мазкур шифохона биносидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини тез кунларда ниҳоясига етказиш борасида барча чора-тадбирлар белгиланди”.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кейинги пайтда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими бўйича бирор мухбир мақола ёзса ҳам, тиббиёт ходими ё бошқа биров мурожаат йўлласа ҳам, аксари асоссиз дея баҳоланмоқда. Яқинда Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили руҳий касалликлар диспансери ҳақида келтирган важлари ҳам инкор этилди.

Қалқамада чақалоқлар кўчада туғилаётганига келсак, мухбир буни ҳаводан олиб гапирмаган. Мақолада ёзилганидек, шифохона дояси Гулчеҳра Холиқова кунига 4-5 ҳомиладор аёл кўрикка келиши, дард билан келган аёлларга имкон қадар ёрдам кўрсатилаётгани, аёлларга қўшилиб туман марказига олиб боришаётгани ва ҳатто ҳовлига келиб туғиб қўйганлар бўлганини маълум қилган. Мақоладаги фикрлар шунга таяниб айтилган. Соғлиқни сақлаш бошқармаси эса буни “асоссиз” деган-қўйган.

Хўш, асоссиз бўлса, нимаси билан асоссиз? Шифохона дояси ёлғон гапирганми ва бундан унга нима наф? Аслида ўтган йил ноябрида тўхтаб қолган ишларни жадаллаштиргани, масалага масъуллар эътиборини қаратгани учун журналистдан миннатдор бўлиш керак эмасми? Нотўғри ёзган бўлса, айнан нима хато эканини аниқ фактлар билан исботлаб бериш керак.

Report typo