Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

12.06.2020


СУБСИДИЯ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ҚАНДАЙ ОЛИНАДИ? КИМЛАР ОЛАДИ?

Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ уй-жойга муҳтож оилаларга уй сотиб олиш учун субсидиялар тўлаш тартиби белгиланган.

Субсидиялар – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан тўланадиган ва қайтариб берилмайдиган маблағ бўлиб, у уй-жойга муҳтож бўлган оилалар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Шунга мувофиқ, куни кеча Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан уй-жойга муҳтож 17 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Фуқаролар доимий турар жойга эга бўлишида турли қулайликлар яратилиши давлат ижтимоий сиёсатидаги навбатдаги муҳим қадамлардан биридир.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo