Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Суд қарийб уч йилни кўмир шахтасида ўтказган собиқ ҳарбий асирлар даъвосини қаноатлантирди, аммо...

11.05.2023


Суд қарийб уч йилни кўмир шахтасида ўтказган собиқ ҳарбий асирлар даъвосини қаноатлантирди, аммо...

Сеул марказий район суди Шимолий Корея ва мамлакат давлат кенгаши раиси Ким Чен Инга 1950-1953 йиллардаги Корея урушида асир тушган ва 2000 йиллар бошида шимолдан қочишга муваффақ бўлган уч нафар собиқ ҳарбий тутқуннинг ҳар бирига 37 минг 900 доллардан тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Yonhap News Agancy манбаси хабар тарқатган.

Собиқ асирлардан бири Ким Сон Тхэ ҳозир 91 ёшда. Уларнинг таъкидлашича, 1950 йилларда 33 ойни кўмир шахтасида ўтказишган ва ушбу ёқилғи конида ишлашга мажбур қилинган. 2000 ва 2001 йиллар оралиғида улар Шимолий Кореядан қочишни уддалашган.

Собиқ ҳарбий тутқунлар судда ютганига қарамай, айбдор кўрилганлардан компенсация ундириши эҳтимолдан йироқ.

Суд Шимолий Кореяга бундан олдин, яъни 2000 йилда ҳам икки нафар собиқ ҳарбий асирга худди шундай товон пули тўлаш мажбуриятини юклаган. Ким Сон Тхэ ва бошқа икки собиқ ҳарбий тутқун ана шу йўналишдаги илк ҳукмдан икки ой ўтиб, ўхшаш даъво қўзғатишган.

Report typo