Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

12.02.2021


Сунъий идрок яқинлашаётган ўлим хавфини олдиндан аниқлай олади

Одатда шифокор беморга аниқ ташхис қўйиш ва муолажа режасини тузиш учун мурожаат қилувчининг касаллик тарихи ва ўтказилган текширув натижаларидан фойдаланади.

Ҳозирги замонавий технологиялар инсон организмининг исталган қисми тасвирини олиш ва ундаги кичик ўзгаришларгача аниқлаш имконини беришини ҳисобга олсак, баъзида жуда кўп маълумотлар тахлами юзага келади. Бир мутахассис уларни зудлик билан таҳлил қилиб чиқиши қийин. Шунингдек, гап инсон ҳаётини сақлаб қолиш ҳақида кетаётган, дақиқалар вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин бир ҳолатда бемор касаллигига оид маълумотларда камчиликлар бўлса, яна кимдир тахламни таснифлаб чиқиши керак.

АҚШнинг Пенсильвания штати Данвилл шаҳрида жойлашган Гейзингер тиббиёт маркази тадқиқотчилари бундай маълумотларни ўрганиш учун сунъий идрок усулидан фойдаланмоқда. Маълумотларнинг улкан базасига эга сунъий ақл беморга яқин йиллар ичида хавф солиши мумкин бўлган ўлим вақтини олдиндан аниқлай олади. Унинг бу борадаги ташхислаш кўрсаткичи аниқлиги клиник амалиётда синалган бошқа усуллар берадиган имкониятдан юқори, дея қайд этилади "Nature Biomedical Engineering" журналида чоп этилган тадқиқотга оид мақолада.

Тадқиқотчилар компьютер "мия"си тиббий ташхислашнинг нозик жиҳатларини ўқий олиши учун  Гейзингер тиббиёт марказига мурожаат этган 34 минг нафар беморда ўтказилган юрак ультратовуш текшируви (УЗИ)га оид 812 минг видеоёзув, яна қачонлардир чоп этилган йирик "Тиббиётга оид маълумотлар тўплами"га киритилган 50 миллион атрофидаги тасвирлардан фойдаланган.

Ўша компьютер дастури ёрдамида олинган таҳлил натижалари беморга кардиолог врач қўйган ташхис асосида ёзилган касаллик варақаси маълумотлари билан солиштирилганда, сунъий идрок берган тиббий хулоса аниқлиги бошқаларидан 13 фоизга юқорилиги аён бўлган.

Айрим кишиларга қўйиладиган ёмон ташхислар ҳақида ўйлаганда асосли савол туғилади: тиббиётчиларга ўз беморининг ўлими яқинлиги ҳақидаги маълумотлар керакми ўзи? Жавоб аниқ: керак.

"Бизнинг мақсад - беморларни парваришлаш сифатини яхшилашга хизмат қиладиган компьютер алгоритмини (бирор масалани ечиш қоидалари ва амаллари мажмуи. Бу ўринда бемор ҳолати ва уни праваришлаш амалларини аниқлаб олиш тушунилади) ишлаб чиқиш, - дейди тадқиқот бош муаллифи Альваро Уллоа Черна. - Ушбу алгоритм кардиологларнинг беморни ташхислаш жараёнини яхшилашга ёрдам берганидан хурсандмиз. Бу уларга тезкор тарзда галдаги даволаш амалиёти ва тиббий аралашувлар қарорини чиқаришга асос бўлади". 

 

Report typo