Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ

31.01.2017


ТЎСИҚЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ, ТАКЛИФЛАР РЎЁБГА ЧИҚАРИЛАДИ

Учрашувда кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳамда уларни келтириб чиқараётган сабаблар, тўсиқларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалалари қизғин муҳокама қилинди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қилган “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан билдирилган фикрлари мулоқотнинг асосий мезони бўлди.

- Ернинг ҳар қаричидан самарали фойдаланиш мўл ҳосил етиштиришни кафолатлайди, - дейди чироқчилик деҳқон Эштемир Умбиров. – Туманимиз миришкорлари қўлга киритаётган ютуқлар бунга мисол бўлади. Ушбу ҳудудда ҳар йили 20 минг гектардан ортиқ  лалми ерларда таъми тилёрар эртачи тарвуз етиштирилади. Ҳосил маҳаллий харидорларга сотилиши билан бир қаторда чет мамлакатларга экспорт ҳам қилинмоқда. Айтмоқчиманки, мазкур полиз экини бизда қайта ишланмаяпти. Жаҳон тажрибасидан маълумки, тарвуздан шарбат олиш мумкин. Уни дунё талаблари асосида қайта ишлаб, қадоқласак, яна бир юқори қийматга эга экспортбоп маҳсулот пайдо бўлади.

Шунингдек, иштирокчилар тадбиркорга ер ажратиш, банклардан кредит олиш, маҳсулотни хорижга экспорт қилиш ҳамда бошқа турли масалаларда учраётган сунъий ғов ва тўсиқлар хусусида фикрлар билдиришди.

Мулоқот давомида ўртага ташланган муаммоларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш, таклифларни партия депутатлик бирлашмалари, тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ижроия органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан йўл-йўриқлар ишлаб чиқилди.

М.ШУҲРАТОВ

Report typo