Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • ТАҚИҚЛАНГАН УСУЛДА ОВЛАНГАН БАЛИҚЛАР НОЁБ ТУРГА МАНСУБ БЎЛИШИ МУМКИН

Н.ХЎЖАЕВ

02.06.2020


ТАҚИҚЛАНГАН УСУЛДА ОВЛАНГАН БАЛИҚЛАР НОЁБ ТУРГА МАНСУБ БЎЛИШИ МУМКИН

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Касби тумани Фазли қишлоғида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Назорат тадбири давомида тунги соат 2 да 3 нафар шахс қўлбола резина қайиқда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётгани аниқланган. Зовурдан ноқонуний равишда балиқ овлаган шахсларнинг ов халтаси кўздан кечирилганда, 4 бош лаққа ва 3 бош Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдорига ўхшаш балиқлар борлиги аниқланди.

Балиқ овловчилар ўз хатти-ҳаракатлари билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар талаблари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларининг тегишли бандлари талабларини бузишган.

Тақиқланган муддатда, ман этилган усулда ов қилинганлиги юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo