Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.06.2020


ТАЪМИРТАЛАБ ЙЎЛ БЎЙИЧА ДАСТУР ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

Муносабат

"Qashqadaryo" газетасининг 2020 йил 19 июнь сонида эълон қилинган "Текис кўчанинг ўгай қисми" мақоласига Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан қуйидагича муносабат билдирилди:

"Мақолада вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига боришдаги Халқлар дўстлиги кўчаси йўлининг ўртасида маълум масофа ўйдим-чуқур бўлиб ётгани, бу кўча кўркига унча ярашмай тургани айтилган.

Бу ҳолат Қарши шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жойига бориб ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида Қарши шаҳар Отчопар маҳалласи ҳудудида жойлашган Халқлар дўстлиги кўчасидаги йўлнинг вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига боришдаги 100 метр, Республика ихтисослашган кардиология ва эндокринология марказларига элтувчи Бунёдкор кўчасидаги йўлнинг 130 метр жойида асфальт қопламаси қиш ҳамда баҳор ойларидаги ёғингарчиликлар туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди.

Бугунги кунда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан ички йўлларни маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳисобидан таъмирлаш мақсадида дастур ишлаб чиқилмоқда. Халқлар дўстлиги ҳамда Бунёдкор кўчаларидаги йўлнинг таъмирталаб бўлиб қолган қисми ҳам мазкур дастурга киритилиб, таъмирлаш ишлари маблағлар шакллантирилганидан сўнг босқичма-босқич олиб борилади".

Report typo