Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ЖЎРАЕВ

10.07.2017


ТАЪТИЛ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА

Қарши шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида иш бошлаган кундузги оромгоҳга ҳозирда 86 нафар ўғил-қиз жалб этилган. Улар "ёш тарихчилар", "ёш китобхонлар", "моҳир қўллар" каби тўгаракларда бўш вақтларини мазмунли ўтказишаётир. Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари каби турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Мактабнинг 7-9-синф ўқувчилари учун спорт-соғломлаштириш майдончаларида жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун барча шароитлар етарли.

* * *

Суратларда: 26-умумтаълим мактабида ташкил этилган кундузги оромгоҳлар фаолиятидан лавҳалар.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.

 

 

Report typo