Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 октябрь, шанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

08.10.2021


Табиий газ инқирози аста-секин дунё даражасига чиқаяпти

Евроиттифоқ олиб бораётган экологик тоза энергия манбаларига ўтиш сиёсати қитъани шу қишдаёқ ҳалокатга келтириб қўйиши мумкин, деб ёзади "Forbes" нашри.

Жаҳон бозорида табиий газ нархининг рекорд даражада ўсиши кўплаб иссиқлик электр станцияларини нефть ёки кўмир ёқилғисига ўтишга мажбур қилиши мумкин, бу эса шу турдаги маҳсулотлар баҳосини оширади.

Бироқ, яшил энергияга ўтиш сиёсати ҳолати сабаб Европада бундай тахмин амалга ошмаслиги мумкин.  Кўплаб қитъа мамлакатлари кўмир, газ ва атом ёқилғисига мўлжалланган электр станцияларини ёпмоқда.

Бундай сиёсат ёзда инқирозга олиб келди, кучсиз шамол туфайли Европадаги қанчалар шамол электр станциялари туриб қолди, иссиқлик электр станциялари эса мазут ёқишга ўтишга мабур бўлди. Кўмир ёқилғисига мўлжалланган электр станциялари вазиятни юмшата олмади, бинобарин, қитъадаги кўплаб шахталар ёпилган.

Табиий газ инқирози аста-секин дунё даражасига чиқаяпти, экспертлар экологик тоза электр манбаларига ўтишдаги қийинчиликни енгиб ўтишга яна ўн йил кетади, деб ҳисоблаяпти.

Wood MacKenzie тадқиқот гуруҳи ва Rystad Energy таҳлил компанияси маълумотларига кўра, янги энергия манбаларини ишлаб чиқишга қаратилган инвестициялар ҳажми юз миллиардлаб долларни ташкил қилади. "Бу дарҳол ҳаммаси изга тушиб кетади, дегани эмас", дея изоҳлайди "Forbes". Шунчаки, Европада бундай маблағ йўқ.

АҚШдан қитъага газ етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласига келсак, Евроиттифоқ бу борада жим. Бу тақиқланган мавзу. Америка ҳукумати эса бу пайтда ўзининг сиқилган газини Европадан сотиладиган нархи ва келтирадиган даромади юқорироқ бўлган Осиёга йўналтирди.

Бошқа томондан, Россиянинг "Газпром" ширкати Европа учун газ экспортини кескин оширди, аммо айни пайтда мавжуд логистика қувватидан тўла фойдаланилаётгани туфайли тегишли ҳажмдан ортиқ маҳсулот етказиб бериш имконияти чекланган.

Report typo