Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

22.07.2022


ТАЛАССЕМИЯ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

Семинар

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида талассемия касаллигига чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга доир семинар ўтказилди, дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Талассемия касаллиги  қон билан боғлиқ генетик ва ирсий хасталик бўлиб, анемияга олиб келади. Вилоятимизда ҳам 45 нафар болада бу касаллик аниқланган.

Бундай беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда донор қонини ҳар 21 кунда олиш, “Эксиджад” препаратини эса умрбод истеъмол қилиб бориш, ҳар 3-6 ойда жигар, юрак, эндокрин органлар фаолиятини назоратдан ўтказиш, рационал овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

Семинарда марказ бош шифокори Т.Расулов, гематология бўлими бошлиғи П.Эркаев, республика анемия маркази директори, профессор Д.Сулаймонова, вилоят қон хизмати маркази бош шифокори Д.Тошев ва бошқалар бу борада тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш хусусида батафсил сўз юритдилар.

Ж.ДЎСТОВ

Report typo