Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.06.2020


ТАНҚИДДАН СЎНГ ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИДА ИШ БОШЛАНДИ

Акс-садо

Хабарингиз бор, “Qashqadaryo” газетасининг 2020 йил 12 июнь сонида “Фақат қулф ўзгарибди, холос. Ёхуд Қаршида ҳунармандлар маркази қачон иш бошлайди?” сарлавҳали мақола чоп этилган, унда Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги қарорига асосан Одина масжидида 2020 йилнинг биринчи ярмида миллий ҳунармандчиликнинг кўплаб йўналишларини ўзида мужассам этадиган замонавий ҳунармандлар бозори иш бошлаши белгилангани, аммо айтарли ўзгариш юз бермаётгани таъкидланган эди. Қарши шаҳар ҳокимлиги ушбу мақолага қуйидагича муносабат билдирди:

“Мақола газетада эълон қилинган куннинг эртасига вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Одина мажмуасида барпо этилаётган ҳунармандлар марказига бориб, бу ерда амалга ошириладиган ишлар билан танишди.

Масъулларга тезроқ қурилиш ва таъмирлаш ишларини бошлаш, марказда ҳунармандлар ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан бу ерда шарқона бозор ташкил этиб, ҳақиқий туристик марказга айлантириш борасида ҳам таклифлар илгари сурилди.

Ҳозирда марказда усталар томонидан ишлар бошлаб юборилган”.

Report typo