Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Хуршид АСАДОВ

26.11.2019


ТАШВИШ КЕЛТИРГАН "БИЗНЕС"

Бугун юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш йўлида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ишлайман, тадбиркорлик қиламан, деган кишига давлат томонидан ҳам ҳар томонлама кўмак кўрсатилаётганидан хабардормиз. Аммо мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз фаолиятини янада ривожлантираётган, шу аснода элга, халққа ҳам нафи тегаётган ишбилармонларимиз билан бир қаторда, ноҳалол йўлни танлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Китоб тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда шу туманда яшовчи Т.А. Ҳамид Олимжон маҳалласида жойлашган нотурар бинода "бизнес" бошлагани маълум бўлди.

У бу ерда яширин цех ташкил этиб, пахта чигитидан давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган сифатсиз истеъмол ёғи ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланиб келаётган экан.

Натижада Т.А. суднинг ҳукми билан тегишли жазосини олди.

Хуршид АСАДОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси иш юритувчиси

Report typo