Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

05.05.2020


ТЕХНОПАРК РЕЗИДЕНТЛАРИ ТАНЛОВ АСОСИДА САРАЛАНАДИ

Ташаббус

Қарши шаҳридаги жанубий саноат зонаси (собиқ мол бозори) ҳудудида вилоятимиздаги биринчи технологик парк бунёд этилади ва унда бир йўла ўнлаб истиқболли инновацион лойиҳалар амалга оширилади.

Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, майдони тўрт гектарга тенг бу мажмуа ҳудудида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари орасидан танлов асосида саралаб олинади.

- Замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ёки эндигина режалаштираётган тадбиркорлар инновацион лойиҳасини технопарк ҳудудида амалга ошириш ва унинг резидентига айланиш истагида бўлса, бошқармамизга ўз бизнес-режаси билан мурожаат этишлари мумкин, - дейди вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафар Эргашев. - Танловдан муваффақиятли ўтган фирма ва компанияларга технологик парк ҳудудидан аукционсиз бепул жой ажратилади ва инновацион лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратилади.

Режага кўра, технопарк ва унинг резидентлари фаолияти жадал ривожланиб кетса, мазкур мажмуа ҳудудида турли кўргазма ва учрашувлар, халқаро форумлар ўтказиладиган бизнес-марказ ва меҳмонхона қурилади.

Ўз мухбиримиз

Report typo