Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ўтган ойда жазирамадан вафот этганлар сони тўрт баробар кўп бўлди

04.08.2022


Ўтган ойда жазирамадан вафот этганлар сони тўрт баробар кўп бўлди

Испанияда июль ойида қайд қилинган энг юқори даражадаги экстремал иссиқ ҳарорат 2 минг 64 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Карлос III саломатлик институти сайтида жойлаштирилган маълумотлар шундан далолат беради.

Институтнинг кунлик ўлим кўрсаткичлари мониторинги тизими таҳлилларига кўра, мамлакатда ўтган йилнинг мос даврида жазирамадан вафот этганлар сони бундан тўрт баробар камроқ бўлган. 

Ўлганларнинг 1 минг 321 нафари 85 ёшдан ошган, яна 470 нафари 75-84, 176 нафари 65-74,  87 нафари 45-64 ёшлар оралиғида бўлган. Шунингдек, 10 нафар 14 ёшгача бўлган бола ҳам экстремал иссиқ сабаб вафот этган.

Айтилаётган даврда қайд этилган ўлимларнинг энг кўпи 18-19 июль кунларига тўғри келади: 184 киши. Шу кунлари бутун мамлакат бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати тахминан 38-40 даражани ташкил қилган.

Report typo