Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Носир ҲАЛИМОВ

01.03.2017


ТИББИЙ ВА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШДА ННТЛАРНИНГ ЎРНИ

Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, вилоят соғлиқни сақлаш  бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши вакиллари, Қарши тиббиёт коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

 Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда вилоятимизда тиббий ва экологик йўналишда 10 дан ортиқ ННТлар фаолият юритаяпти. Улар ўз дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда экологик тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, овқатланиш рационига, эътибор қаратиш, атроф-муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазаси табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилмоқда. Бу эса аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини юксалтиришга хизмат қилаяпти. Бироқ ҳозирги замонда бутун дунёда экологик вазиятнинг тобора кескинлашиб бораётгани бу борадаги тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кўпайтириш, ташвиқот ишларида  янада таъсирчан усулларни қўллаш кераклигини кўрсатиб турибди.

Давра суҳбатида ана шулар хусусида сўз юритилди.

Тадбир савол-жавоб тарзида ўтди.

Носир ҲАЛИМОВ, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари.

Report typo