Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

10.11.2020


ТИЛАНЧИЛИК ҲАМ ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА КИРАДИ

Саховатли халқмиз. Биров ёрдам сўраб турса, бепарво ўтиб кетолмаймиз. Бироқ ана шу қадриятимиздан муҳтожлигу мажбурликдан эмас, балки осон даромад орттириш мақсадида устомонлик билан  фойдаланадиганлар ҳам кўплиги дилни хира қилади.

Биз кўча-кўйда пулдан ёрдам қилиш ёки садақа чиқаришни сўраб ёнимизда ҳозир бўлган шахс(лар)ни "тиланчи" дея атаймиз. Уларнинг аксарияти бу фаолиятни касб қилиб олган бўлса, муҳтожликдан шу ишга қўл урганлар ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Бироқ, уларнинг қай бирини турмуш қийинчилиги, қай бирини белни оғритмай топиладиган даромад тиланчиликка бошлаганини бир қарашда аниқлаб олиш қийин.

Шундан бўлса керак, қонунчиликда тиланчилик қилганлик учун жазо белгилангани ҳолда, кимнингдир бу қилмиши учун чора қўллангани кўпда қулоққа чалинмайди. Ваҳоланки, қонунда аэропортларда, вокзалларда,  хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши назарда тутилган.

Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий ҳолати бузилган, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунингдек, шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш қилмиши эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Report typo