Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.10.2020


Тинчликда – истироҳат боғи

Ғузор тумани марказида “Baxtli bolajon FXD” МЧЖ томонидан 2 гектарга яқин майдонда болалар ва ёшлар истироҳат боғи барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокимлигига кўра, Тинчлик маҳалласида жойлашган ушбу дам олиш масканида болаларга завқу шавқ улашувчи турли аттракционлар, ўйин майдончалари, фаввора ҳамда музқаймоқ кафе мавжуд.

– Мазкур боғни барпо этишга 500 миллион сўм “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси орқали олинган банк кредити, 2 миллиард сўм ўз маблағимиз сарф этилди, – дейди тадбиркор Дилшод Холиқов. – Қурилишда энг сўнгги лойиҳалардан фойдаландик. Бу ерда ҳамшаҳарларимиз, айниқса, ёшлар ва болаларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қилдик.

Report typo