Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.03.2021


Тиш технигининг “ҳожатбарорлиги”

Қинғир ишнинг қийиғи

Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётганлар, жумладан, тиш дўхтирларининг топиш-тутиши анча яхши – техникларники-ку чунонам. Боиси, янги тиш қўйдирадиган, емирилганини ямашга эҳтиёжли кишилар сони кўп ва тиш технигининг нони доим бутун. Шундай экан, бу касб эгаларини эгри йўлга бошлайдиган, қора қилмишини оқлайдиган ҳеч қандай сабаб йўқ.

 

Бироқ вилоят болалар стоматология поликлиникасида тиш техниги бўлиб ишлайдиган Ш.К. фирибгарлик жиноятига қўл уриб, эл аро боши хам, юзи шувут бўлди. Бу ҳақда таҳририятимизга Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси катта инспектори Тўлқин ҚУРБОНОВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тиш техниги фуқаро А.Ф.ни мансабдор танишлари орқали Қарши шаҳридаги оилавий поликлиникалардан бирига ишга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, эвазига 800 доллар пул сўрайди. Ва айтилган пулни шаҳардаги “Гавҳар” чойхонасида фирибгарлик йўли билан олган вақтда департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида қўлга олинади.

Ҳолат юзасидан Ш.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Тўғри, умри давомида тиш шифокорларига мурожаат қилмаган одамни топиш қийин. Катта амалдордан тортиб, деҳқону чўпонгача тишини даволатиши маълум. Шундай экан, тиш дўхтирининг барча соҳада таниш-билишлари мўл бўлиши табиий. Бироқ бу – ғараз мақсад йўлида фойдаланиб қолиш керак дегани эмас...

Report typo