Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ҳуснора ЖУМАЕВА

20.03.2019


ТОВАР БЕЛГИСИ – МАҲСУЛОТ КЎЗГУСИ

Маълумки, ривожланган давлатларнинг ишлаб чиқариш саноати ва хизмат кўрсатиш бозорида товар белгиси муҳим аҳамият касб этади. Улар томонидан тақдим этилаётган маҳсулот ёки тақдим этилаётган хизматнинг товар белгисини кўришимиз билан дарҳол хотирамизда ўша маҳсулот, унинг сифати ва бошқа ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар жонланади. У ҳақда кўп нарса билишимиз эса маҳсулотни харид қилишимизда асосий роль ўйнайди.

Шунга мувофиқ, бу корхоналар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг товар белгиларини  интеллектуал мулк сифатида рўйхатдан ўтказади ва бу билан уни қалбакиларидан ҳимоя қилади.

- Товар ва хизмат кўрсатиш белгиси бир ишлаб чиқарувчининг маҳсулотини бошқа ишлаб чиқарувчининг худди шундай маҳсулотларидан фарқлаш учун мўлжалланган, - дейди  Интеллектуал мулк агентлиги Ўқув маркази бўлим бошлиғи Феруза Эргашева. – Мамлакатимизда товар белгиси қатор ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ мамлакат ичида ва ташқарисида муҳофаза қилинади. Аммо кўплаб ишлаб чиқарувчиларимиз томонидан товар белгиларини ўз вақтида интеллектуал мулк сифатида рўйхатдан ўтказиш ва унга муаллифлик ҳуқуқини ҳимоялаб қўйишга етарли эътибор қаратилмаяпти. Бу эса, ўша белгининг бренд сифатида машҳурликка эришганидан сўнг, қалбакилари пайдо бўлиши ва икки ўртада турли мунозараларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Ўқув семинарида мутахассислар томонидан товар белгиси, уни қай тартибда рўйхатдан ўтказиш ва бу борадаги мавжуд талаблар ҳақида батафсил тушунча берилди.

Ҳуснора ЖУМАЕВА,

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси

 

 

Report typo