Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • “Тоза ҳудуд” ДУК ходимларига маош нега ўз вақтида, суд ёки бошқа орган аралашувисиз берилмаяпти?

10.11.2020


“Тоза ҳудуд” ДУК ходимларига маош нега ўз вақтида, суд ёки бошқа орган аралашувисиз берилмаяпти?

Ҳар қандай киши бирор корхона ёки ташкилотга ишга кириб, фаолият юритаркан, қилган меҳнати эвазига ҳақ олишни, шу орқали рўзғорини юритишни истайди. Аммо айрим ходимлар ойлар давомида иш ҳақини ололмай юргани ҳақидаги хабарлар ҳам қулоққа чалиниб қолади.

Худди шундай, Қарши тумани Қоратепа маҳалласида яшовчи Н.Й. ҳам адлия бошқармасига мурожаат қилиб,  вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасида ишчи бўлиб ишлаши, корхона томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўланмасдан келинаётганини билдирган.

Фуқаро айтган ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКга қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Натижада корхона томонидан Н.Й.нинг тўланмай қолган 4 миллион 732 минг сўм ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.

Маълумот учун, шу йилнинг ўрталарида айнан шу идора – вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ходимларга 20 миллион 611 минг сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмагани ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди. Июль ойида эса корхона фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан Ш.Э.га 2 миллион 580 минг, Ф.Ш.га 2 миллион 638 минг сўм иш ҳақини тўлаб берган эди.

Демакки, корхонанинг ходимлардан қарзи шу билан адо бўлмаган кўринади...

Report typo