Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Соҳиба СУЮНОВА

18.01.2017


ТОЗАЛИК, ОЗОДАЛИК – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Акция доирасида ўтказилган “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” номли тадбирлар давомида эндигина мактаб остонасидан ҳатлаган болажонларга шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар берилди. Атроф-муҳит, жамоат жойлари, мактаб, синфхоналарини тоза-озода тутишнинг афзалликлари, турли юқумли касалликлар тўғрисидаги маълумотлар етказилди.

- Тадбирлар мактабларда 1-академик соат сифатида, дарслардан ташқари вақтларда ташкил этилди, - дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакили Баҳром Сатторов. – Болажонлар билан мулоқотларда интерфаол усуллардан моҳирона фойдаланилгани унинг самарадорлигини оширди. Кўргазмали воситалар, махсус фильм ва мультфильмлар намойиши тушунтириш ишлари янада таъсирлироқ чиқишини таъминлади.

Соҳиба СУЮНОВА

Report typo