Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

10.03.2021


Трампнинг YouTubeдаги каналига қўйилган тақиқ қачон олинади?

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг YouTube платформасидаги канали жорий йилнинг январь ойидан буён тақиқ остида қолмоқда. Видеосервис бош директори Сьюзан Вожицки ушбу ўрнатилган чеклов қачон олиб ташланиши ҳақида гапирди.

YouTube Трампга каналидан фойдаланиш имконини қайта тиклаб бериш ҳамон қалтис, деб санамоқда. Бу шу кунларда ҳам мамлакат аҳолиси ўртасида иғво тарқалиш хавфи мавжудлиги билан боғлиқ. Ана шу омил бартараф бўлгач, чеклов олиб ташланади.

Сьюзан Вожицкининг асос кўрсатишича, Капитолий (АҚШ конгресси биноси) аввалгидек қаттиқ тартибда қўриқланаяпти, бу эса сақланиб қолаётган хавф билан алоқадор ҳолат.

 Аввалроқ, қандайдир қуролланган гуруҳ гўёки конгресс ҳудудида   портлаш уюштирмоқчи эканлиги хабари тарқалганди. Шундан сўнг, Америка полицияси Капитолийга январь ойида уюштирилган босқинга ўхшаш ҳолатдан хавотирланиб, ҳаракатга келган.

Report typo