Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

23.07.2019


ТРАНСПОРТ ХАВФСИЗЛИГИ ТИЗИМИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Бошқарма жамоаси, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар ва ОАВ вакиллари қатнашган тантанали маросимда янги бинонинг рамзий тасмасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Тошпўлатов ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши вакиллари кесишди.

Қайд этиш лозим, бошқарма ходимлари анча йиллар муқаддам қурилган, шароитлари етарли бўлмаган эски бинода фаолият кўрсатиб келаётган эди. Қарши вокзали яқинидаги қаровсиз ҳудудда 6,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобидан барпо этилган янги уч қаватли бинода янада самарали фаолият юритиш учун барча имкониятлар яратилди.

Навбатчилик қисмидан тортиб шинам хизмат хоналаригача ахборот-коммуникация технологиялари, кузатув ускуналари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди. Маърифат, фахрийлар, махсус тергов ва қайд этиш, интизомий кенгаш хоналари, вояга етмаганлар махсус тергов хонаси, ётоқхона ҳамда аниқ турар жойи йўқ ва машғулотга эга бўлмаган шахсларни реабилитация этиш марказида ҳам бир қатор қулайликлар яратилди. Терговда адолат ва холисликни таъминлаш мақсадида махсус тергов хонаси ҳамда махсус қайд этиш хонасида видеоёзув ускуналари ўрнатилди. Қурилиш ишлари Қарши шаҳридаги "Насаф темир йўл комплекс қурилиш" хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилди.

- Қулайликлар тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир, - дейди вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгашининг раиси Содиқ Исломов. - Бундай шароит ва имкониятларга эга бўлган ходимлар халқ манфаати йўлида янада самарали хизмат қилишлари шарт.

Маросимда бошқарма бошлиғи ва навбатчилик қисмларига хизмат автомобиллари топширилди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан тадбир янада серфайз ўтди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси нефть маҳсулотларини кузатиш батальони 7-отряди Қарши бекатининг ҳам янги биноси фойдаланишга топширилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo