Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

ХУРШИДА

19.01.2017


ТУГМАЧАГУЛ

Гулидан тайёрланган настойка йўталда, юқори нафас йўллари яллиғланишида фойда беради.  Шунингдек, овоз бўғилишини бартараф этади. Тугмачагулнинг барг ва илдизи ҳам фойдали хусусиятларга эга. Барги ва гулларидан тайёрланган аралашма талоқдаги шишларни даволашда тавсия этилади.

ТОҒЖАМБИЛ

Тоғжамбил – кўп йиллик яримбута ўсимлиги бўлиб, бўйи 30-40 сантиметрни ташкил этади. Пояси тик ва сершох. Япроқлари майда, гуллари оқ рангда.

Ўсимлик таркибида 1-2 фоиз эфир мойлари мавжуд. Ундаги тимол моддаси тиббиётда антисептик ва дезинфекцияловчи модда сифатида машҳур. Тоғжамбилнинг суюқ экстракти бронхит ва юқори нафас йўлларининг бошқа хасталикларида фаол қўлланади. Йўтални юмшатувчи ва балғам кўчирувчи хусусиятга эга. Иситмани туширувчи, пешоб ҳайдовчи, тинчлантирувчи восита ҳисобланади.

Тоғжамбилдан ошқозон-ичак хасталиклари, атония, метеоризмни даволашда ҳам фойдаланилади. Уни доимий истеъмолга киритиш овқат ҳазмини яхшилаш, ичак микрофлорасини тиклашда қўл келади. Шунингдек, тоғжамбил қўшилган суртмалар тери касалликларини даволашда қўлланиб, бодга қарши энг яхши шифо воситаси сифатида тан олинган. Бу гиёҳ солинган ёстиқда ухлаш орқали бош оғриғидан тезда халос бўлиш мумкин.

Тоғжамбил кучли ёқимли исга эга, ўткир ва аччиқ таъми бор, шунинг учун унинг барглари зиравор ўрнида ишлатилади.

Манбалар асосида ХУРШИДА тайёрлади.

Report typo