Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.07.2020


ТУНДАГИ ЖАНЖАЛ

Агар ароқ, спиртли ичимликлар бўлмаганида, кўплаб жиноят ва ҳуқуқбузарликлар юз бермас, оилалар пароканда бўлмас, фарзандлар етим бўлиб қолмасди. “Шиша”га муккасидан айрим кимсалар ҳам борки, “Буни эркак ичади” деган “нақл”ни ўзларига шиор қилиб олишган. Аммо кун келиб боши тошга текканида эса нақадар нотўғри йўлда эканликларини англаб қолишади. Унда эса кеч бўлиши мумкин...

Шу йилнинг 9 июль куни соат 23:30 да 28 ёшли З.Ғ. спиртли ичимлик ичиб, Чироқчи туманидаги Уйшун қишлоғи марказида маст ҳолда юрарди. 31 ёшли Х.Б. ҳам худди у каби сармаст эди. Биласиз, маст одам жанжаллашгиси келса, сабабнинг аҳамияти йўқ. Йўлда ётган оддий бир нарса учун ҳам кимларнидир уриб, сўкиши мумкин.

Худди шундай, икки сармаст кимсанинг ҳам орасидан гап қочиб, ўзаро жанжаллашиб қолишди. Шунда З.Ғ. ерда ётган бетон тош бўлаги билан Х.Б.нинг бошига уриб, оғир тан жароҳати етказади.

Натижада Х.Б. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, З.Ғ. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг маълум қилишича, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Report typo