Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Фирдавсий ЖАББОРОВ

09.07.2019


ТУШУМЛАР МИҚДОРИ ОРТДИ

Албатта, бюджет даромадларини кўпайтириш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунга хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги манбалар яратиш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш кабилар орқали эришилади. Натижа қайтиб солиқ тўловчилар манфаатларига хизмат қилиши тайин: аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи бунёдкорлик ишлари кўлами кенгаяди, инфратузилма яхшиланади, ижтимоий соҳа аҳволи жиддий ўнгланади.

Яна бир жиҳати, мамлакатимизда, аҳоли, турли субъектлар зиммасига тушадиган солиқ юки камайтирилаётгани бюджет тушумлари камайишига эмас, балки аксинча, ўсишига имкон бермоқда. Мисол учун, жорий йилда тегишли "Йўл харитаси"га асосан қўшимча 512,1 миллиард сўм маблағ топиш кўзда тутилган. Мазкур талаб ижроси 1 июнь ҳолатида аллақачон 330,2 миллиард сўмга ёки 64,5 фоизга таъминланди.

Иккинчи ярим йилликда ҳам бюджетга тушумларни кўпайтиришда ижобий натижалар қайд этиш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фирдавсий ЖАББОРОВ,

вилоят давлат солиқ бошқармаси шуъба бошлиғи

Report typo