Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • УЧАСТКА НОЗИРИ НЕГА ШАХСИЙ МАШИНАСИГА МИГАЛКА ВА СИРЕНА ЎРНАТИБ ОЛГАН?

Н.ХЎЖАЕВ

12.05.2020


УЧАСТКА НОЗИРИ НЕГА ШАХСИЙ МАШИНАСИГА МИГАЛКА ВА СИРЕНА ЎРНАТИБ ОЛГАН?

Акс-садо

Шу йилнинг 11 май куни ижтимоий тармоқларда Миришкор туманидаги ИИБ ходими – участка нозири шахсий машинасига махсус сигнал воситаларини ноқонуний равишда ўрнатиб олгани, бемаҳалдаги товуш аҳоли тинчини бузаётгани ҳақидаги “Участка нозири шахсий машинасига тақиқланган мигалка ва сирена жиҳозини қўйиб олган” сарлавҳали фотолавҳа тарқалди. Мазкур лавҳага вилоят ички ишлар бошқармаси қуйидаги мазмунда муносабат билдирди:

 

“Миришкор тумани ҳудудининг асосий қисми чўлдан иборат,   аҳоли тарқоқ жойлашган, аксарият хонадонлар ҳовли девор билан ўралмаган. Аҳолининг асосий даромад манбаи чорвачилик бўлиб, чорва моллари очиқ ҳовлиларда ва далаларда сақлаб келинади.

Бундан ташқари, туман маркази, яъни Янги Миришкор шаҳарчасида савдо дўконлари ва чойхоналар кўп. Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари штатлари эса қисқарган.

Айни вақтда карантин ҳолатида иш олиб борилаётгани сабабли фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида туман ИИБ бошлиғи томонидан барча профилактика (катта) инспекторларига бошқарувидаги автомашиналарига сирена ва мигалка ўрнатиб, тунги хизматни самарали олиб боришлари бўйича топшириқ берилган”.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo