Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 сентябрь, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

М.ТУРОПОВ

22.02.2017


ҚУЁШ НУРИДАГИ “ЖИЛВА”

 

Маълумки, биз яшаётган асрнинг муҳим хусусиятларидан бири инсонларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун курашнинг кучайганлигидир. Бунда ахборот технологиялари, айниқса, интернет имкониятлари ғараз ниятли кишиларга қўл келаётгани рост. Интернетни ўргимчак тўрига қиёслашади. Ўргимчак тўри қуёш нурида шунчалар жозибадор ва хилма-хил рангларда товланадики, инсон беихтиёр унга маҳлиё бўлиб қолади. Аслида унда жозибадан асар ҳам йўқ.

 

Шу маънода интернетдан зарур билимларни олиш, янги фикрларга эга бўлиш, юрт равнақи ва фаровонлигига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишиш мақсадида фойдаланиш зарур. Сабаби, бугун интернет унга бекорчиликдан мурожаат қилаётганларни ўз домига тортиб кетаяпти. Диний экстремизм, терроризм каби таҳдидлар айнан ана шундай бемақсад, мафкуравий иммунитетга эга бўлмаган ёшларни ўз томонига оғдириб олмоқда.

 

Тадбирда ана шулар хусусида атрофлича сўз юритилиб, ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол, билимли қилиб тарбиялаш, бунда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтириш зарурлиги айтилди.

 

Мавзуга оид “Ҳужра ортидаги ҳийлалар” видеофильми намойиши барчани мулоҳазага чорлади.

 

М.ТУРОПОВ

 

 

Report typo